Қуръон mp3 - Ўзбекча APP
Ислом тарихига оид манбаларда келтирилишича, Қурʼон нозил боʻлиши милодий 610-йил бошланган. Муҳаммад пайгʻамбар 40 ёшда Макка шаҳри яқинидаги Ҳиро гʻорида чуқур тафаккурга берилиб оʻтирган бир пайтда Жаброил фаришта „Иқроʼ“ („Оʻқи“) деб бошланувчи „Алақ“ сурасининг аввалги 5 оятини келтирди. Бу жараён Маккада 13 йил, Мадинада 10 йил, ҳаммаси боʻлиб 23 йил давом этган. Қурʼоннинг нозил қилиниши ислом ақидаси боʻйича рамазон ойининг 27-кунига оʻтар кечаси юз берган. Шунинг учун ҳам бу ой муқаддас ҳисобланиб, роʻза тутилган куннинг 27-кечаси лайлатул-қадр, яʼни қадрли, илоҳий қудрат намоён боʻладиган, бандаларнинг бир йиллик тақдири ҳал қилинадиган (қадр — тақдир, оʻлчов) табаррук кеча деб улугʻланади.
Қурʼон сура ва оятларининг нозил боʻлиш тартиби воқеаларнинг ривожига қараб давом этган. Илк ислом даврида нозил боʻлган суралар, асосан, Аллоҳнинг ягоналиги, борлиқнинг мутлақ илоҳи, дунёдаги барча нарсалар унинг борлигидан дарак берувчи далил экани, ислом таʼлимотида белгиланган ақидавий тушунчалар — фаришталар, пайгʻамбарлар, муқаддас китоблар, охират, жаннат ва доʻзахнинг ҳақлиги тоʻгʻрисида эди. Пайгʻамбар ва мусулмонларга огʻир келган Макка даврида сабр-бардошга чақирувчи, дин ёʻлида чекилган машаққатлар учун улугʻ ажру мукофотлар борлиги ҳақидаги оятлар нозил этилган боʻлса, мусулмонлар жамоаси шаклланган Мадина даврига диний маросим ва ижтимоий муносабатларни тартибга солишга багʻишланган оятлар тоʻгʻри келади. Пайгʻамбарга диний масалалар боʻйича берилган саволларга у ваҳий орқали нозил қилинган оятлар билан жавоб берар эди.
Ушбу иловада Қур`они Каримнинг таниқли қорилар томонидан ижро этилган аудиоларини тинглашингиз мумкин.
Мусулмон оламидаги таниқли қорилар:
Абдураҳмон Судайс, Абу Бакр Шатрий, Мишари Рошид ал Афасий, Моҳир ал Муайқили, Саад ал-Ғомидий, Тавфиқ ибн Саид
Халифа ат Тунаижи, Абдуллоҳ Басфар, Абдурраҳмон ал-Усий, Али Ҳузайфий, Аҳмад ал-Ажмий, Бандар ибн Абдулазиз Балила
Вадийъ ал Яманий, Муҳаммад Айюб, Саъуд Шурайм, Ҳаний ар-Рифаъий лар томонидан ижро этилган энг сара Қур`он тилоатини тингланг.


